Get Mystery Box with random crypto!

Саратон касаллиги билан оғриётган Свен-Йоран Эрикссон футбол с | BoburAkmalov

Саратон касаллиги билан оғриётган Свен-Йоран Эрикссон футбол саёҳатини давом эттиряпти. Маълум вақт илгари у кўргазма ўртоқлик ўйинида "Ливерпул" бош мураббийи бўлиб ишлаганди. Ўшанда Юрген Клопп швециялик мутахассиснинг бир умрлик орзуси рўёбга чиқишига ёрдам берганди. Бу сафар Генуя Эрикссонни қабул қилди. "Сампдория" бош мураббийи сифатида 5 мавсум ишлаган Свен-Йоран жамоа билан бирга 1993/94 йиллар мавсумида Италия кубогини ютган. Швед Генуядаги озми-кўпми муваффақиятли фаолиятидан сўнг "Лацио"га кетганди.

Манчини, Киеза, Инверсини, Салсано, Белуччи ва яна бошқа кўплаб футболчилар саф тортиб, собиқ мураббийларини кутиб олишди.

"Ҳаммаси ажойиб. Кўзларимга ёш келди!", деди Эрикссон Генуя уни қандай қаршилагани ҳақида.

@boburakmalov