Get Mystery Box with random crypto!

Саудиялик журналист Абдул Азиз Ал Асимийнинг хабар беришича, Д | BoburAkmalov

Саудиялик журналист Абдул Азиз Ал Асимийнинг хабар беришича, Дэвид Бекҳэм Криштиану ва Леони бир жамоада кўришни истаяпти. У Роналдуни "Интер Майами"га таклиф қилиш режаси устида иш бошлаган.

Бундай гап-сўзлар аввал ҳам бўлган. Биз бу тахлит миш-мишларга ишонмай қўйганмиз, бундай даражадаги икки юлдузнинг бир жамоада ўйнаши деярли имконсиз, деб ўйлаймиз. Бироқ ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Қани, кўрамиз, бу сафаргиси қанчалик ҳақиқатга яқин.

@boburakmalov