Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш | Yoshlar ittifoqi BNQIZ BT

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида Президентимиз фармонларига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Шу кунларда республикамиз бўйлаб энг фаол ва ташаббускор ҳамюртларимизга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини топшириш муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун байрамона руҳда ушбу мукофот Бухоро вилоятининг 15 нафар фуқароси, жумладан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Бухоро НҚИЗ директори – Фазилов Акбар Алишеровичга топширилди.

Ҳурматли Aкбар Aлишерович!

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси сизни
“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлганлигингиз билан самимий табриклайди.

Сизнинг хайрихоҳлигингиз, инсонларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатингиз, сўз ва амалда қўллаб-қувватлаш қобилиятингиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори орқали эътироф этилганлигидан чин дилдан хурсандмиз.

Ишончимиз комилки,  қўлга киритилган мукофот сўнгги ютуқ эмас ва янги ғалабалар дебочаси бўлади.

Ҳурмат билан,
Бухоро НҚИЗ жамоаси