Get Mystery Box with random crypto!

Диққат Саволлар: 1. Ҳаётий арифметикадан бошқотирма: 'Агар и | Yoshlar ittifoqi BNQIZ BT

Диққат Саволлар:

1. Ҳаётий арифметикадан бошқотирма: "Агар икки одам ўзаро олмаларини алмаштиришса, уларда аввалгидай биттадан олма бўлади. Агар улар ғояларини алмашишса энди уларда иккитадан ғоя мавжуд бўлади. Агар улар Х ларини алмашишса уларни иккисида ҳам Х бўлмайди" Х ни айтинг.

2. Пол Слоун ва Дэс Мак-Хэйл бир мактаб тэкшируви ҳақида айтиб ўтганлар. Текширув пайтида инспектор ўқитувчининг ва ўзининг бэрган саволларига ҳамма қўлини кўтараётганлигига ва ўқитувчи ҳар сафар ҳар хил ўқувчиларни танлаётганига ва уларнинг ҳамма саволларга тўғри жавоб бераётганликларига диққатини қаратади. Албатта бу ерда ўқитувчи текширишдан олдин ўқувчиларга йўл-йўриқ берганлиги аниқ. Айтингчи ўқитувчи тўғри жавоб берадиган ўқувчиларни қандай танлаган?

3. Кўпчилик кэмаларда ҳар бири 2 тоннагача келадиган 20-30 та лангарлар бўлади. Нима учун?

4. Туркчасига "Олтин сарой" нинг таржимаси нима?

5. Инсон танасидаги энг кучли мускуллар ушбу аьзода жойлашган. Қайси аьзода?

6. У жонзот 1 йилгача ҳэч нарса емай юра олади ва уни музлатиб қўйиб кэйин музини ёрсангиз у яна юриб кeта олади. Бу қайси жонзот ?

7. Ибодатхонада чeкиш жудаям ёмон ҳисобланади ва чэккан одам ибодатхонадан ҳайдалади. Нима учун Рим папаси Бэнэдикт ХIV ибодатхоналарда чeкишга руҳсат бэрган?

8. XIX асрда Европада велосипэд миниш жуда оммалашиб кэтган. Вэлосипэд миниш баҳона аёлларнинг азалий бир орзуси ушалган. Диққат савол аёлларнинг қандай орзуси ушалган?

9. Қайси шаҳарда жамоат транспортлар аёллар ва эркаклар учун алоҳида-алоҳида хизмат кўрсатади ?

10. Алишeр Навоий ҳозирги қайси давлат ҳудудида вафот этган ?


Жавобларни @zavod_yoshlariBNPZ юборинг, маьлумотларингиз (Исм фамилия, цех рақами)ни ёзишни унутманг!
Бизни @bnpz_yi телеграм канали орқали кузатиб боринг!