2023-04-08 20:57:51
Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:
* Касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади.
* Уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди.
* Молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди.
* Инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади.
* Адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади.
* Фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.
ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ МИЛЛАТНИНГ ҚУЛАШИДИР.
28 views17:57