Get Mystery Box with random crypto!

Аёлимга ҳиёнат қилдим Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақ | Blog_Karimov

Аёлимга ҳиёнат қилдим

Буни билиб қолди.
Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим...
Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг саҳар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...
Эрталаб уйғондим.
Қуёш анча кўтарилиб қолибди...
Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим...
Негадир атроф жим жит эди...
Қарасам у ҳали ҳам ўрнидан турмабди...
Ёнига бориб уйғотгандим, турмади.....
У нафас олмаётганди.... Ўзимдан нафратланаман.... Мана бугун уни бу ёруғ оламни тарк этганига роса бир йил бўлди...
Унинг юраги хасталигини билар эдим....
Билиб туриб нафсимнинг қулига айландим.
Биз у билан барча ҳаёт қийинчиликларини бирга енгиб ўтгандик.
У мени чин юракдан севган, оғир кунда ҳам ёнимда турган ягонам эди...
Мен эса уни....
У йўқ... лекин ҳали хануз уни йўқлигига ишонолмайман...
Мен юзи қора гуноҳкорман.....
Вақт соатим тугашини, Аллоҳ мени жонимни олишини кутяпман....
Чунки усиз ҳаётим маъносиз....

Дўстларим, сизларга фақат биргина нарсани айтмоқчиман...
Онангизни, аёлингизни, опа-синглингизни асраб- авайланг...
Улар жуда таъсирчан, бизни меҳримизга зор...
Уларсиз эса ҳаёт маъносиз экан....
Яқинингни қадрини йўқотибгина биларкансиз...

@konspektor