Get Mystery Box with random crypto!

Болалар тарбиясида энг содда усуллар. 1. Азон эшитилганида те | Blog_Karimov

Болалар тарбиясида энг содда усуллар.

1.
Азон эшитилганида телевизорни ўчириб турадиган, намоз учун масжидга борадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидек намозни махкам тутувчи бўлади.
2. Уйга кириши билан “Ассалому алайкум” дейдиган, аёлига табассум қилиб келадиган отанинг фарзанди, албатта, изн сўрашни, бировга йўлиққанида биринчи салом беришни, одамларга табассум билан муомала қилишни ўрганади.
3. Ота-онасини хурмат қиладиган, уларнинг қўлларидан ўпадиган отанинг фарзанди, албатта, бир куни унинг хам қўлини ўпадиган бўлади, уни хурмат қилади.
4. Уй ишларида аёлига ёрдам берадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан бошқаларга ёрдам беришни, уларни қўллаб-қувватлашни ўрганади.
5. Уйида Қуръон ўқиб ўтирадиган, намозларини махкам ушлаган онанинг фарзандлари хам, албатта, намозини махкам ушловчи, уйида Аллохнинг Каломини тиловат қилиб юрадиган бўлади.
6. Бир-бирини яхши тушунадиган, овозларини баланд кўтармайдиган, айниқса болалари олдида бир-бирига яхши муомала қиладиган ота-онанинг болалари уйларини яхши кўрадиган, бир-бирига мухаббатли, бир-бирини тушунадиган бўлади.
7. Сийлаи рахм қиладиган, қариндошларига яхшилик қиладиган, улар билан гўзал муомалада бўлиб, уларни яхши кўрадиган отанинг фарзанди отасидан сийлаи рахмни, яхшилик қилишни, эхсонни ўрганади.
8. Баъзи ишларда аёли ва болалари билан маслахатлашадиган, уларнинг хам фикрларини инобатга оладиган, уларни хурмат қиладиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан ишларини маслахатлашиб қилишни, унинг ижобий жихатларни ўрганади.
9. Болалари билан доимо рост сўзлашган ота фарзандларига ростгўйликни таълим беради. Болалари билан ўрталарида бўлган ваъдаларига вафо қилган ота, болаларини инсонлар билан бўладиган ваъдаларига вафо қилишларини таълим берган бўлади.
10. Покликка, интизомга, тартибга амал қилувчи ота-онанинг фарзандлари ҳам, албатта, пок ва тартиб-интизомли инсонлар бўладилар.

Мухим бир мулохаза: “Сиз болаларингиздан ўзингиз амал қилмайдиган нарсани талаб қилманг. Хамда болаларингизни ўзингиз қилиб юрадиган нарсалардан қайтариб оввора бўлманг!”. Масалан, ўзингиз бошқаларга салом бермай туриб ўғлингизнинг катталарга салом беришини талаб қилишингиздан фойда йўқ. қизингизни хаёли бўлишга буюриб, ўзингиз унинг аксини қилар экансиз, бунда хам манфаат йўқ. Фарзандларингизга яхшиликни истар экансиз, аввал ўзингиздан бошланг!

@konspektor