Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт цикли 1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозир | Blog_Karimov

Ҳаёт цикли

1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди.

2. 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, хаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди.

3. 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди.

4. 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин.

5. 65-70 ёш - кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз руҳий кучини, вақтини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор ўтмаганидан фахрланиб, баъзилар эса ҳаётидан нолиб умрини сарҳисоб қилишади.