2023-04-02 13:23:55
Совет пайтида мактабларда мажбуран рўза очдириш ишлари билан шуғулланишгани ҳақида эшитгандик.
Совет мамлакати тарқагани билан унинг сарқитлар ҳамон бор, афсуски.
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев рўзадор фермерларни сув ичишга мажбур қилгани ҳақида хабар тарқади.
Ҳоким 31 март куни ўтказган мажлисда «Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?», деб мажлис залига сув келтиришни буюрган.
Туман ҳокимлиги берган расмий муносабатда ўша куни фермерлар далада бўлгани ёзилган. Бироқ КунУз манбаси у ерда фермерлар бўлмагани билан, бошқа қишлоқ хўжалиги ходимлари, хусусан, мироблар билан мажлис бўлиб ўтганини таъкидламоқда.
“Бизники” деб бақирилаётган Конституция ҳар жабҳада ишласа, шунақа хунук ҳолатлар кузатилмайди.
Унутманг, фермерлар ҳокимнинг қўл остидаги ходими эмас. Ҳокимнинг уларга рўзасини очтириб, инсоний ва диний ҳуқуқини топташга ҳаққи йўқ.
3.2K views10:23