Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
11.03K
Kanalning ta’rifi
"Bizning Kanal" бу сизнинг канал
Энг фойдали маълумотлар ва янгиликлар жойлаб борилади....
Янгилакларни бўлса шу ерга жўнатинг
@bizningkanal_bot
Реклама: @menedjer247
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 6
2023-06-11 18:50:46
Ака-ука, опа-сингиллар учун!
Опа, аҳволингиз яхшими, айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
"Ишим кўп" сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун...
Жигарларим келинглар, бир дийдорлашайлик!
@bizning_kanal
8.8K views15:50
2023-06-05 19:31:12
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди
Президент томонидан 01.06.2023 йилдаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилмоқда, унинг туман бошқармалари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари деб аталади.
@bizning_kanal
8.1K viewsedited 16:31
2023-06-05 18:46:06
Ўзбекистон бўйлаб эндиликда 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин. Булар қуйидаги банклар:
• Капиталбанк;
• Халқ Банк;
• Агробанк;
• Алоқабанк;
• Ипотекабанк;
• Микрокредитбанк (МК Банк);
• Ҳамкорбанк;
• Қишлоқ Қурилиш Банк (ҚҚБ);
• Invest Finance Bank (ИнфинБанк);
• Asia Alliance Bank;
• Гарант Банк;
• Тенге Банк;
• Трастбанк;
• Туронбанк;
• Миллий банк;
• Универсалбанк
• Асакабанк.
@bizning_kanal
8.4K views15:46
2023-06-05 18:05:48
Энди ҳафтасига уч кун “Тошкент-Нукус-Тошкент” йўналишида авиақатновлар амалга оширилади
@bizning_kanal
8.3K views15:05
2023-06-05 17:10:56
Тўй тугагунча торт ҳам тугапти
@bizning_kanal
8.5K views14:10
2023-06-05 16:01:10
Пойтахтда Yutong электробуси, Malibu 2 ва Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилди.
@bizning_kanal
8.5K views13:01
2023-06-05 15:13:40
Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади
“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–86-сон, 05.06.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
@bizning_kanal
8.4K views12:13
2023-06-05 14:27:38
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 019,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 311,2 минг кишини (15,4 %), темир йўл орқали келганлар – 29,1 минг кишини (1,4 %), автомобил транспортида келганлар – 9,6 минг кишини (0,5 %) ташкил етган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари (82,7 %) пиёда келган. (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).
@bizning_kanal
8.4K views11:27
2023-06-05 12:31:31
Дарахтларни кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Ўзбекистонда дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилади.
Президент фармонига кўра, кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатлари экиш мажбурияти белгиланади. Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда жарималар қўлланилади.
@bizning_kanal
8.6K views09:31
2023-06-05 11:38:47
#
Ибрат Ёдда тутинг!
Хеч қайси аёл эрини телефонини титиб зўр бўлиб кетмаган, шуни эсдан чиқарманглар ҳурматли аёллар.
@bizning_kanal
8.5K views08:38