Get Mystery Box with random crypto!

Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида ФВВ бирламчи маъ | Bizning Kanal



Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида ФВВ бирламчи маълумот берди

Бугун, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Янгиобод» МФЙда жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида ёнғин-портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда.

Вазият назоратга олинган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


@bizning_kanal