Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларида | Bizning Kanal



#Ибрат

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:

- Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.

- Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.

- Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.

- Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.

- Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.

- Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?

- Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.

Мубашшир Аҳмад


@bizning_kanal