Буйрак тоши Тош тушириш операциялари Буйрак тоши тез тез учра | Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Буйрак тоши Тош тушириш операциялари
Буйрак тоши тез тез учрайдиган касаллик. Буйрак тоши давоси баъзан жарроҳлиқ амалиёти талаб қилади. Тош туширишда қўлланиладиган баъзи жарроҳлиқ амалиётлари билан танишинг
Мини-перкутан нефролитотрипсия: Бел соҳасида кичик 1 смли кесик орқали мини эндоскоп билан лазер ёрдамида тош майдаланади. Кейин майда тошлар маҳсус микроскопик ҳалтачалар ёрдамида чиқариб юборилади
Контакт пиелолитотрипсия: Бунақа операцияда операцион асбоб сийдик канали орқали киритилади. Қолгани мини-перкутан нефролитотрипсияга ўҳшаб тош майдаланади ва майда тошлар чиқариб юборилади
Масофавий нефролитотрипсия: Рентген ва ультратовуш текшириш назоратида интенсив зарб тўлқинлари қўлланилади. Тош қум даражасида майдаланади. Қумлар кейин сийдик билан чиқиб кетади. Операция нозик жиҳати бор. Тош қай даражада майдаланади ва қай тезликда чиқиб кетишини аввалдан таҳмин қилиш мушкул