Сертоли ҳужайра синдроми бор эркакда уруг ишлаб чиқарувчи каналчаларда фақат Сертоли ҳужайралари бўлади. Жинсий ҳужайралар бўлмайди. Бундай эркаклар теширилганда ўзгаришлар топилмайди. Фақат мояк бироз кичикроқ бўлииш мумкин. Иккиламчи жинсий белгилар ҳам нормал бўлади. Шу сабабли жинсий ҳужайралар ривожланмаганлиги белгиси бефарзандлик муаммоси келиб чиққандагина аниқланади. Сперматазоидлар йўқлиги аниқланса мояклар биопсия қилинади. Сертоли ҳужайра синдроми топилган эркаклар одатда нормла кариотипга эга. Лютеинловчи гормон ЛГ ва тестостерон нормада. ФСГ гормони баланд бўлиши мумкин
Сабаблари Аниқ сабаблари ҳозиргача узил кесил аниқланмаган. Клайнфельтер синдромига алоқадор. Генетик ўзгаришлар сабаб бўлади. Масалан Y ҳромосома микроделецияси. Инсон сабаб бўла оладиган сабаблари ҳам бор. Нур билан онкологик даво олиш, вирус инфекциялари
Даволаш Маҳсус давоси йўқ. Бундай эракларда уруг ишлаб чиқарилмайди Шу сабабли бола асраб олишга тўгри келади.
Шунга қарамай баъзан уруг ишлаб чиқарувчи каналчаларда сперматозоид ишлаб чиқариш кичик ўчоқлари сақланиб қолиши мумкин.
Мояк биопси қилинганда сперматазоидларни ИКСИ усулида сунъий уруглантириш учун қўллаш учун тиклаш мумкин бўлади. Натижада фарзандли бўлиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун аввал керакли генетик текширув қилинади. Бу энди бошқа пост мавзуси