Get Mystery Box with random crypto!

Сертоли хужайра синдроми Сертоли хужайра синдроми, яна Гермин | Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich

Сертоли хужайра синдроми

Сертоли хужайра синдроми, яна Герминатив эпителий аплазияси, Дель Кастилио синдроми
ирсиятга алоқадор касаллик.

Бефарзандликка олиб келади.Бу синдромни сперматазоид ишлаб чиқарувчи тўқимани эрта атрофияга олиб келган гипогонадизм тугма шаклларидан дейиш мумкин. Сперма ишлаб чиқарувчи тўқима бутунлай ривожланмай қолса торайган уруг каналчаларида Сертоли ҳужайралари ўзи қолади. Уруг каналчаларида сперматазоидга айланувчи жинсий ҳужайралар топилмайди. Сертоли ҳужайра синдромида сперматазоидлар бўлмайди – (азооспермия), мояклар бироз кичик бўлиши (гипоплазия), ва ФСГ гормони баланд бўлиши мумкин

Сертоли ҳужайра синдроми аниқланган эркакда сперматазоид ишлаб чиқарилмайди. Шу сабабли улар бефаразнд бўладилар. Шу сабабли сунъий уруглантириш муолажаларига ёки бола асраб олишга эҳитёж пайдо бўлади.

Сертоли ҳужайралари нима ўзи ?
Сертоли ҳужайралари мояк уруг ишлаб чиқарувчи каналчаларда бўлади. Сертоли ҳужайралари шу каналчаларни қоплаб ўраб олган бўлади. Бу ҳужайралар ёрдамчи вазифани ўтайди. Шунга қарамай Сертоли ҳужайралари жинсий ҳужайралар озиқланиши ва сперматазоидлар ишлаб чиқарилиш тўгри кетишида муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли қанақадир маънода Сертоли ҳужайралари уруг чиқарувчи каналчаларда жинсий ҳужайралар билан бирга “яшайди”

#бефарзандлик #азооспермия #биопсия #ИКСИ #сунъийуруғлантириш

Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz

Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz

Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog