Get Mystery Box with random crypto!

Хомиладорликда уретерогидронефроз Хомиладорликда уретерогидро | Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich

Хомиладорликда уретерогидронефроз

Хомиладорликда уретерогидронефроз тез тез кузатиладиган ҳолат. Бу Хомиладорлик учун физиологик ҳолат. Баъзан аёллар уретерогидронефроз борлигини билишмайди. Баъзилари эса ҳомиладорлик даврида бундан анча қийналишади

Уретерогидронефроз ва гидронефроз бир ҳил ҳолатлар эмас.

Нима учун уретерогидронефроз Хомиладорлик даврида пайдо бўлади

Буни сабаби бор

Одатда ҳомиладор аёл қонида гестагенлар миқдори кўпайиб кетади. Гестагенлар Ҳомиладорликни таҳминан 16-20 ҳафтасидан йўлдош томонидан ишлаб чиқарилади. Гестагенлар сидик йўлларини бўшаштиради. Бачадон ҳомиладорликда катталашади. Катталашган бачадон сийдик йўлини механик йўлда эзади. Хомиладорликда уретерогидронефроз кўп аёлларда пайдо бўлиши мумкин. Агар уретерогидронефроз бирон бир безовталик билан намоён бўлмаса, масалан огриқ, ҳарорат кўтарилиши, қалтираш кабиларсиз ўтса, тиббий даво шарт эмас. Ҳомиладор аёл вақти вақтида кузатувда бўлиши кифоя. Вақти вақти билан сийдик таҳлили қилиш керак. Агар сийдикда лейкоцитлар кўп миқдорда бўлиб кетса Гинеколог тавсияси билан антибиотик билан даво олиниши мумкин

#уретерогидронефроз #гидронефроз #хомиладорлик

Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz

Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz

Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog