Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсиди | Bizning Kanal



Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан улар фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (
my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади.
Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
- ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганида;
- касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси Ягона электрон шартномалар порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
- касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

Мурожаат рад этилганида 1 кунда бу ҳақида мурожаатчига хабар берилади.
 Субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганида 5 иш кунида субсидия мурожаатчига ўтказиб берилади.



@bizning_kanal