Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар уш | Bizning Kanal



Қашқадарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Ф.И. фуқаро Э.А.ни Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида, шунингдек, фуқаро У.Х. фуқаро Ш.Қ.ни Қарши шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bizning_kanal