Get Mystery Box with random crypto!

Музработда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига нисбатан жиноят | Bizning Kanal



Музработда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, Музработ тумани ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2023 йил 19 май куни ЖКнинг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


@bizning_kanal