Get Mystery Box with random crypto!

Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади Шу йил 1 | Bizning Kanal



Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади

Шу йил 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

• камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

- Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

• камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

• камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

• 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

- Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

• улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

• уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

• қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

• барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

• божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.


@bizning_kanal