Get Mystery Box with random crypto!

Туркия Президенти сайловида 100 фоиз овозлар ҳисоблаб бўлинди | Bizning Kanal



Туркия Президенти сайловида 100 фоиз овозлар ҳисоблаб бўлинди

Туркияда бўлиб ўтган Президентлик сайловида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади. Айни вақтда сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб бўлинган. Унга кўра,

Ражаб Тоййиб Эрдўған — 49,35 фоиз;
Камол Қиличдорўғли — 45 фоиз;
Муҳаррам Инже — 0,43 фоиз;
Синан Ўған — 5,22 фоиз.

Туркия қонунчилигига кўра, агар Президент сайловида қатнашаётган номзодларнинг ҳеч бири овоз бериш натижаларининг 50 фоизидан кўпини олмаса, иккинчи тур ўтказилади.


@bizning_kanal