Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг

Telegram kanalining logotibi biznesuchun — Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг Т
Telegram kanalining logotibi biznesuchun — Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг
Kanal manzili: @biznesuchun
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.63K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал бизнес учун фойдали канал ва гуруҳларни бир жойга тўплаш учун очилган.
Таклифлар учун @dollaradminbot ботига ёки devoffer@gmail.com почтасига хат ёзинг.
Иловамизни юклаб олинг
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.devoffer.dollar

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2020-03-02 19:14:56 1 апрелдан Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармон имзоланди

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этилади.
Шу жумладан, Ўбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.

Батафсил
50.3K viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash
2020-02-28 08:33:44
Қозоғистон Халқ Банкининг Ўзбекистондаги филиали Тенге Банк айирбошлаш курслари иловага қўшилди

Батафсил
32.7K viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash
2020-02-06 13:02:40 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми рекорд даражага етди

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра расмий захиралар 29,1 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 28.6 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,4 млрд доллар) ва олтин (16,3 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Улар асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига ўсди, сабаби олтиннинг ўзи 2019 йил октябрь ойида бўлгани каби деярли бир хил - 10,8 миллион троя унцияси (банклар ва заргарлар томонидан ишлатиладиган оғирлик бирлиги 31,1034768 грамм). Агар тоннага айлантирилса, бу 336 тоннага тенг.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур.

2019 йил кузида Ўзбекистон 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлган. Бу тавсия этилган кўрсаткичдан тўрт баравар кўп.

Батафсил
39.2K views10:02
Ochish/sharhlash
2020-01-18 14:32:44
Март ойида Россия рублининг конвертацияси очилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки март ойи охирига бориб рублнинг еркин конвертациясини очиши ҳақида хабар берди.
Ҳозирда рублни сўмга айирбошлашни йўлга қўйишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Марказий банки Пул кредит сиёсати департаменти раиси Бегзод Хамроев бу ҳақида шундай дейди: «Ўтган давр шуни кўрсатдики валюта ва банк тизимини либераллаштириш тадбиркорлар учун манфаатли бўлади ва Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга туртки бўлади. Ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евродан воз кечиш молиявий операцияларни осонлаштиради ва тезлаштиради»

Батафсил
37.1K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2020-01-09 16:33:14
2019 йилда банк орқали жисмоний шахслар 3,8 млрд долларни айирбошлади

Марказий банкнинг 2019 йилда ички валюта бозори ва унинг ривожланиш тенденцияларига доир шарҳида айтилишича, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 41 фоизга ошган (2018 йил - 2,7 млрд. АҚШ долл.). 
Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 1,8 млрд. доллари сотиб олиниб, мазкур кўрсаткич 2018 йилга (975 млн. АҚШ долл.) нисбатан 1,9 баробарга ўсган.

Банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операциялари ҳажми сальдоси 2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 16 фоизга ошган.

Батафсил
31.9K viewsedited  13:33
Ochish/sharhlash
2020-01-06 11:35:15
AliExprress да қишги чегирмалар мавсуми бошланади. Сизда эса 19 $ лик купон эгаси бўлиш имкони бор.

Ушбу ссылка орқали AliExpress дан рўйхатдан ўтинг ва купонни қўлга киритинг.
Купонлар чегирма шаклида.

Қўлга киритган купонларингизни «Профиль» бўлимида «Купоны» менюсидан топасиз.

Буюмлар харид қилганингизда купонларни ишлатиб нархдан минус қилинади.
30.0K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash