Get Mystery Box with random crypto!

Банкоматларда валюта олиш имкони яратилди Бугундан бошлаб авт | Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг

Банкоматларда валюта олиш имкони яратилди

Бугундан бошлаб автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларида битта транзакцияда 100 долларгача нақд валюта сотиб олиш имконияти пайдо бўлди. Шу пайтгача фақат сотиш мумкин эди.

the_bakiroo каналининг ёзишича, 200, 300 ва ҳакозо миқдорда ҳам нақд доллар сотиб олишингиз мумкин, фақат тегишинча 2, 3 ва ҳакозо марта транзакция ўтказишга тўғри келади. Нега айнан 100 доллар? Чунки амалдаги қоидаларга кўра, айни шу суммагача бўлган миқдордаги валюта сотиб олинганда шахсдан идентификациялаш талаб этилмайди.

"Кам миқдорда, асосан ижара ҳақи тўлаш, долларда олинган кам миқдордаги қарзларни қайтариш учун айирбошлаш шоҳобчаларига боришдан эринганлар учун жуда қулай хизмат. Суткасига 24 соат. Ҳафтасига 7 кун", деб ёзади у.

Муаллифнинг қайд этишича, айни шундай автоматлаштирилган банкоматларда тез орада банкоматга доллар тиқиб, сўм пластик картасини тўлдириш имконияти пайдо бўлади.

Батафсил