Get Mystery Box with random crypto!

Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида янги таъқиқл | Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг

Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида янги таъқиқлар жорий қилинди

- фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди;

- Ўзбекистон ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда;

- зарур бўлмаган ҳолларда, уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади.

Барчангиздан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишингизни ва зарурат туғилмаганда уйдан ташқарига чиқмасликни сўраб қоламиз.

Батафсил