Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинад | BIZNESKENT.UZ

2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

Шавкат Мирзиёев:


Корхоналарни тоифага ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашув зарур. Бу нима дегани? Бунда корхоналарнинг йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади.

1 миллиардгача - микробизнес,
10 миллиард сўмгача- кичик бизнес
100 миллиард сўмгача - ўрта бизнес.

Бирга бўлинг @BIZNESKENTUZ