Get Mystery Box with random crypto!

#Ойлигим 1 500 000 сўм. Рўзғордан ортмайди. Лекин иқтисодий эр | BIZNES ILMI

#Ойлигим 1 500 000 сўм. Рўзғордан ортмайди. Лекин иқтисодий эркин бўлишни хохлайман. Қандай йўл тутсам бўлади?

- Биринчи бўлиб илм ўрганинг!
Бизнес дегани кимдандир 10 000$ қарз олиб, йўгурт ишлаб чиқариш дегани эмас.
Кўпчилик наздида бизнес, бу қарз ёки кредит олиш.
Асли, яхши даромад келтирувчи ғояни йўлга қўйиш - бизнес.

Масалан тренингларда, бизнес учун хар доим хам пул қарз олиш шартмас дейишади.
Мен қўшиламан шунга.
Икта мисол келтираман.

Соғлиғим кўтаролмай, уйда харакатсиз ётиб қолдим. Кўчага чиқишга имкон бўлмади. Даромадим 0 га тенг.
6 ой онамни пенсиясига яшадик.
Онам, аёлим, мен, фарзандларим.
Хатто гўшт ейиш хам хар куни эмасди.

Ўрнимдан туриб ўтиришга қодир бўлганимда, уй жой дизайнери бўлиш хақида видео дарслик ёза бошладим.
18 кун қимирламай видео ёздим.
42 серия тўпланди.
20-30 минутдан эди.
Кейин одноклассник сайти орқали дўстларимга эълон қилдим.
- Мени касбимни, уйдан чиқмасдан туриб ўрганиб олишингиз мумкин деб.

Видеодарсликка 100$ нарх қўйдим сотишга.
Биринчи сотув куни 30 та сотилди!
Бу 3000$ дегани.
18 кун мехнат учун чакки эмасди.
Кейинчалик, шу видеодарслик орқали топган пулим 60 000$ дан ошиб кетди.
Яни 3 йил давомида.
Кўрдизми?
Уйда ўтириб, пул тикмасдан, видеодарслик қилдим, ўз касбим бўйича.

Иккинчи мисол.
Миразиз Дизайн Мактаби очдик.
18 000$ долларлик техника керак эди.
Яни 1600$ лик компьютер 11 та. Ва яна проектор, констоварлар.

Банкдан кредит олиш фоизга - харом.

Мен шу 18 000$ лик техникани, насиягага сотиб олдим.
26 000$ га.
Товар эгасидан бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан техникани олиб келдим ва дизайн мактаби очдим.
Хар ой 2000$ дан қарзимни уздим.
Яни топаётган даромадимни, бир қисмидан беравердим. Хам фойда кўрдим, хам қарзим ёпилаверди.

Пул тикмадимми чўнтагимдан?
2000$ ни тўлаш менга оғирлик қилмадими ?

Мана сизларга 2 та мисол келтирдим, пулсиз бошланган бизнес хақида.

Икковининг тагида эса билим турибди.

Маслахатим, ўша 1 500 000 сўм ойлик оладиган дўстимга.
Китоб сотиб олинг.
1. Психология ва Маркетинг нималигини ўрганинг.
2. Бизнес ўзи нималиги хақида ўрганинг.
Қолганига калла ўзи ишлаб кетади.
Ўртача 20 тача китоб ўқийсиз.

Бизнесда:
1. Касб билан пул топса бўлади.
2. Иш ташкил қилиб.

Лекин катта пул қарз олиш - кўпинча хато.
- Нега сиз 26 000$ га техника олдингизку?
- Ўқув маркази, хеч қачон ўлмайдиган бизнес!
Иложи бўлса 20 та филиал очиш керак.

Мени яқин биродарим бор, телеграм каналига реклама жойлаб 10 000$ дан зиёд топади ойига.
Телеграм каналини очиш бепулми?
Телеграмга қизиқарли мақола жойлаш бепулми?
Пессемист бўлманг!

Бугунга етар.
Берган фикрларимдан фойда олдингиз деб гумон қиламан.

Миразиз Ахмедов - Аравани қуруқ олиб қочмайдиган тренер.

P.S. Роббиси бор одам умидсиз бўлмайди.
Аллоҳ буюк Раззоқ зот. Унинг мулкининг чеки йўқ. Сўрашни билмаймиз холос.