Get Mystery Box with random crypto!

Қайнона ким..? • Қайнона - бу ўша сизнинг севган ёрингизни ду | Битта бўлсин!

Қайнона ким..?

• Қайнона - бу ўша сизнинг севган ёрингизни дунёга келтирган аёл.
• Қайнона - бу йиллаб тўй қиламан, келин тушираман, деб ўзини ва фарзандларини ризқини қийиб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл.
• Қайнона - сизни келин қилиб туширгунча хаёлида мингта қизни жамлаб, мингтани ичидан сизни фарзандига лойиқ кўрган аёл.
• Қайнона - эрингиз учун жонини беришга тайёр бўлган аёл.
• Қайнона - сизни қанча койиса ҳам, фарзандларингизни сиздан-да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл.
• Қайнона - сал қўполроқ бўлса-да, ҳаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилдан хоҳлаётган аёл.

Энди ўйланг. Шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга ҳаққимиз борми?

@bittada - жойига урадиган канал!