Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни ҳазрати Исо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, | Bitiklarim

Бир куни ҳазрати Исо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтдилар.
Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб Пайғамбарнинг олдиларига бориб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай ҳароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар.
Шунда Исо алайҳиссалом:
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Aллоҳнинг элчиси?- деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ....! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

P.S.: Наҳотки, бир қўйнинг ақли етган нарсага бизники етмаяпти!? Кундан-кун дунё нафси билан семириб кетаётганимизни қаранг!i