Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазрати Боҳовуддин Нақшбанднинг ҳузурларига келиб: - Бирорта к | Bitiklarim

Ҳазрати Боҳовуддин Нақшбанднинг ҳузурларига келиб:
- Бирорта каромат кўрсатинг, - деб сўрашибди.
Ҳазрат ўринларидан туриб, у ёқдан бу ёққа юрибдилар ва:
- Мана шу каромат! - дебдилар.
Ҳайрон бўлган одамлар:
- Бунинг нимаси каромат? - деб сўрашибди.
- Шунча гуноҳим бўлиб, юрганимнинг ўзи каромат эмасми!? - деган эканлар.

P.S.: Шундай валий зотлар гуноҳи кўплигини иддао қилган экан, сизу биз киммиз!? Ҳеч қачон "Юрагим тоза, гуноҳим йўқ" деманг. Шу гапни айтишнинг ўзи катта гуноҳ!