Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунл | Bir ®

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунлари Хитойда ўтадиган "Марказий Осиё - Хитой" саммитида қатнашиш учун ушбу давлатга боради
.

Бу ташриф ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Ўшанда Хитой етакчиси Ўзбекистон президентини Наврўз билан табриклаб, Хитойга давлат ташрифи режалаштирилаётганини айтганди.

Шунингдек, Мирзиёев 1-2 майда Германияга ҳам бориши кутиляпти. Бу ҳақда у Наврўз байрамини нишонлаш чоғида Ўзбекистон немислари маданият маркази раиси билан суҳбатда айтган.

Президент бу йил Ҳиндистонга ҳам ташриф билан бориши кутиляпти. Кузда эса Тожикистонга боради.

Bir янгиликлари - расмий хабарлар

Телеграм | Инстаграм