Get Mystery Box with random crypto!

Кўчаларга радарлар ўрнатаверамиз, аммо йўлларни тўғирламаймиз. | BIRLASHGANLIKLAR 🇺🇿

Кўчаларга радарлар ўрнатаверамиз, аммо йўлларни тўғирламаймиз. Газ, электр ва сувга ақлли ҳисоблагичлар қўяверамиз, аммо газ, электр ва сув эса ҳисоблагичга етиб бора олмайди. Жиноятчилик кўпайиб кетаётгани ҳақида бонг ураверамиз, жамиятнинг виждони бўлган динга таъқиқ қўяверамиз.

Иқтисодни кўтарамиз деймиз, лекин унинг жони бўлган молияни талон-тарожда йўқ қиламиз. Бизни илм қутқаради деймиз, лекин илм ихлосмандлари йўлига ноўрин имтиёз, илмсизлик ва уқувсизлик каби турли тўғаноқлар қўямиз.

Биз киммиз? Ўзи нима қилмоқчимиз? Мақсад сари олиб борадиган йўлни бузиб, қаёққа интиляпмиз? Уйни ё томидан бошлаб қурамиз ёки борининг пойдеворига болта урамиз. Шундай ишларимиз билан олдинга юра оламизми? Асло!

Мубашшир Аҳмад.


@Birlashganliklar_Uz

Аъзо бўлинг https://t.me/joinchat/AAAAAE3XXz7FXwfdnnlX6A