Get Mystery Box with random crypto!

Азиз балхиёнликлар! Туркияга жўнатса бўладиган махсулотлар рўй | Birlashamiz-Samarqand

Азиз балхиёнликлар! Туркияга жўнатса бўладиган махсулотлар рўйхати:
- Эл.печка
- Ёш болалар овқати
- Консервалар
- Иссиқ кийим-кечак
- Шахсий гигиена махсулотлари (аёллар, болалар)
- Курпача, ёстиқ
- Powerbank
Ва шу нарсага кўпроқ урғу қаратсак:
Хурматли эркаклар! Кўпларимизнинг уйимизда 4-5талаб янги чопон бор! Киймаймиз! Келингизлар шу чопонларни жўнатайлик! Бир 10.000та чопон йиға олсак-а? Фикримча Самарқанддан борган символикага айланарди. Биродарларимиз кўп йил кийиб эслаб юришарди. Мехр қолур...
Манзил: Согдиана, Янгиобод мачити автотураргохида
https://maps.app.goo.gl/Lm1nfjyJqow81sDw7
9 февраль, соат 9.00дан 18.00гача қабул қилишни бошлаймиз!

Энг аввало янги буюмлар юборилади, эскилари ортиб қолса самарқандлик муҳтожларга тарқатиладию

Йиғилган буюлар Туркия консуллиги орқали юборилади.

Кимда савол бўлса менга +99893 337 55 00 рақамига қўнғироқ қилсин.

Ушбу ҳабарни барчага юборинг.