Get Mystery Box with random crypto!

Bir Joyda | Махфий Янгиликлар

Telegram kanalining logotibi birjoydamiz — Bir Joyda | Махфий Янгиликлар B
Telegram kanalining logotibi birjoydamiz — Bir Joyda | Махфий Янгиликлар
Kanal manzili: @birjoydamiz
Toifalar: Video
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.20K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 ТВда кўрсатмайдиган ва халкга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз! ANTICORRUPTION TEAM
Каналимизга обуна булинг:
T.me/birjoydamiz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-08 18:38:10 #биласизми

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

t.me/birjoydamiz
1.6K viewsedited  15:38
Ochish/sharhlash
2022-07-08 17:26:24
#Тезкор

Сентябр ойидан бошлаб барча Ўзбекистондаги мактабларда ягона мактаб формаси жорий қилинади

Ижтимоий тармоқларда болалар аллақачон янги мактаб формаси шарҳини нашр этишмоқда.

t.me/birjoydamiz
1.6K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2022-07-08 17:12:01 #abituriyent
Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади?


Жуда кўп марта тушунтириш берганимизга қарамасдан, кўпчилик "мен яна қайта ўқишга топшира оламанми" деб сўрашмоқда. Ҳатто айримлар "жорий йилдан техникумни тугатганлар ўқишга топширолмайдиган бўлганмиш" деган миш-мишларни ҳам кўтариб юришибди.

Шу каби саволларга биттада жавоб беришга ҳаракат қиламан. Демак, ОТМларнинг бакалавриат босқичига қуйидагилар ҳужжат топшира олишади:

Умумий ўрта таълимнинг 11-синфини тугатганлар.

Бунда барча мактаблар, шу жумладан Президент ва ижод мактаблари, ихтисослашган ва ҳарбий мактаблар, лицейлар, гимназиялар, хуллас барчаси кириб кетади. Муҳим жиҳати албатта 11-синф негизида шаҳодатнома бўлиши керак, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ;

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлар.

Бунда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, касб мактаблари ва техникумлар киради. Бунда ҳам тўлиқ тугаган ва диплом берилган бўлиши керак. Кимлардир 3 йиллик, кимлардир 2 йиллик ўқиган бўлиши мумкин;

Олий таълимда ўқиётган талабалар.

Бунда ҳозирда Ўзбекистондаги давлат ёки нодавлат, шунингдек хориждаги ОТМларда талаба бўлиб ўқиётганлар мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўқишга кирган тақдирда қаерда ўқишини ўзи танлайди, хоҳласа ҳозирги талабалигини давом эттиради, хоҳласа янги кирган жойида ўқийди.

Талабаларнинг ўқишга топшириши ҳеч қандай муаммо (масалан, ўқишдан четлатиш) олиб келмайди. Аммо Сизлардан илтимосим, шунчаки ўйин учун топшириб ўтирманг, мабодо ўқишга кирсангизу, кейин ташлаб кетсангиз, битта абитуриент жойини беҳудага банд қилган бўласиз, кейинчалик бўшаб қолган ўринга ҳеч кимни олишмайди;

ОТМларни тугатган дипломли олий маълумотлилар.

Аллақачон бир марта олий маълумот олиб бўлган шахслар ҳам бемалол яна қайта бакалавриат босқичига ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Улар ҳам худди ҳозирги талабалар сингари мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишади, университет дипломи билан эмас. Бу ерда яна бир жиҳат, амалдаги қонунчиликка кўра, бир марта олий маълумот олиб бўлганларнинг (грант ёки контрактда ўқиганлигидан қатъи назар) иккинчи марта талаба бўлиши фақат тўлов-контракт асосида бўлади. Яъни улар грантга даъвогарлик қила олмайди, кирса ҳам фақат контрактда ўқишади.

Хуллас, мана шу юқоридаги 4 та тоифадаги шахслар бемалол my.dtm.uz сайти орқали абитуриент сифатида ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Барчага омад!


t.me/birjoydamiz
1.7K views14:12
Ochish/sharhlash
2022-07-08 06:40:13
#Тезкор
Ниҳоят, болалари хусусий боғча ва мактабларга бораётган ота-оналарга имтиёзлар берилмоқда.

Президент фарзандларини хусусий боғча ва мактабларга бераётган ота-оналарга солиқ имтиёзи берилишини айтган эди. Лекин ҳалигача қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритилгани йўқ эди.

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.

Ҳужжат парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

t.me/birjoydamiz
1.8K views03:40
Ochish/sharhlash
2022-07-06 21:02:40
Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритади — Форбес

Форбес нашри миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзган.

“Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиёти йилига 7% га ўсмоқда, у ҳозиргача Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга ва ёш, ўсиб бораётган аҳолига эга мамлакатдир ҳамда бошқа чегара бозорларидан фарқли ўлароқ, иқтисодиёти яхши диверсификацияланган”, — деган ҳозирда Ўзбекистонда жойлашган Блуестоне кичкик инвестицион банки ҳамкори Куинн Мартин.

Мартиннинг фикрига кўра, ҳукумат ақлли, Ғарбда таълим олган „вакиллар“ билан тўла, улар ҳамма нарсани кескин тезликда ислоҳ қилмоқда.

Миллиардер ҳаммани Ўзбекистонга сармоя киритишга чорлаган. У акциядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, цемент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритишни бошлаган.

t.me/birjoydamiz
1.9K views18:02
Ochish/sharhlash
2022-07-06 14:45:40
KIA Motors Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятида

Қайд этилишича, KIA ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, моделлар доирасини кенгайтирмоқчи.

t.me/birjoydamiz
1.9K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-07-06 12:39:49
#Диққат
Огоҳ бўлинг: Тошкентда “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг бир гуруҳ аъзолари қўлга тушди

Ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган шахс 10 дан ортиқ синфдошларини Телеграмъда ташкил қилган “Чойхона” ва “Иймонлашайлик” номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган.

t.me/birjoydamiz
1.9K viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2022-07-05 16:18:39
Марказий Осиё президентлари 21 июльда маслахатга йигилади.

Бешта давлат рахбарининг охирги беш йил ичидаги туртинчи маслахат учрашуви 21 июль куни Киргизистон Чулпонота шахрида, Иссик кул буйида булиб утади.

t.me/birjoydamiz
2.0K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-07-05 11:13:29
#Тезкор
Ўзбекистонда яна бензин нархи оша бошлади:

АИ-80 — 7 100 сум
АИ-92 — 9 700 сум
АИ-95 — 10 700 сум

t.me/birjoydamiz
2.0K views08:13
Ochish/sharhlash
2022-07-04 10:58:03
Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси ва жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси пора билан қўлга тушишди

Улар ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

t.me/birjoydamiz
1.9K views07:58
Ochish/sharhlash