Get Mystery Box with random crypto!

Бразилиялик футболчи Пеле Россия Президенти Владимир Путинга о | BIRINCHI BIZDA

Бразилиялик футболчи Пеле Россия Президенти Владимир Путинга очиқ хат йўллаб, Украинадаги босқинни тўхтатишга чақирди

"Бу тўқнашув шафқатсиз, асоссиз ва оғриқ, қўрқув, даҳшат, азобдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Буни давом эттириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Аввалроқ учрашган вақтимизда, бир-биримизга табассум билан узоқ вақт қўл бериб кўришганимизда, бир-биримиздан бунчалик узоқлашиб кетамиз деб ўйламагандим. Қуролли тўқнашувлар фақат халқларни бир-биридан ажратиш учунгина мавжуд. Бу урушни тўхтатиш сизнинг қўлингизда. 2017 йил Москвадаги сўнгги учрашувимиз вақтида мен кўришган ўша қўлларда”, деб ёзади собиқ футболчи" деб у ўзининг мактубини Инстаграмъдаги саҳифасига жойлади.

@BIRINCHl_BIZDA