Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона водийси вилоятларида газ таъминотини яхшилаш учун янги | BIRINCHI UZ| RASMIY KANAL

Фарғона водийси вилоятларида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилмоқда

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги «Янгиер-Оҳангарон» магистрал газ қувури қурилмоқда.

Мазкур газ қувури ишга тушгач, Фарғона водийси вилоятларида газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

«Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 километр қисми монтаж қилинди. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

https://t.me/Uzbekistan24_tezkor_xabarlar/2073?single