2022-08-31 16:35:44
1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;
Намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади;
Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади;
Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади;
Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади;
Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовларида тўртта компетенция баҳоланади;
Тиббиёт тизими раҳбарларининг ҳудудий кенгаш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади;
Спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1,35 бараварга оширилади;
Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади;
Автомактаблар рейтинги юритилади.
Канал @Birinchi_uz1
13.7K views13:35