САЛИМБОЙ БЎЙИЧА РАСМИЙ АХБОРОТЭълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ 1950-йилда туғилган
С. Абдувалиев Жиноят кодексининг
246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан
озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг
84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан
тугатилди.
С. Абдувалиев Жиноят кодексининг
248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбдор, деб топилиб, унга
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
Интернет магазин @Zorro_Magazin
Канал @Birinchi_uz1