Get Mystery Box with random crypto!

ОПА СИНГИЛ Бир бирига талпинишар бедор кўнгил, Бири лола янг | Kun videolari

ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Интернет магазин @Zorro_Magazin

Канал @Birinchi_uz1