Get Mystery Box with random crypto!

Нолдан миллионер бўлиш мумкинлигини исботламоқчи бўлган миллио | BIRINCHI UZ | Расмий канал

Нолдан миллионер бўлиш мумкинлигини исботламоқчи бўлган миллионер буни уддалай олмади

Аслида долларда миллионер бўлган британиялик Майк Блэк бу даражага исталган одам чиқа олиши мумкинлгини исботлаш мақсадида YouTube платформаси социал экспримент бошлаганди. У ўз уйидан, машина ва барча бойликларидан воз кечиб бир тийинсиз бир йил давомида 1 млн доллар ишлаб топишни мақсад қилганди. Аммо 10 ой давомида у соғлиғини йўқотиб, чуқур депрессияга тушган ҳолда бу муддатда жами 64 минг доллар ишлаб топди. Шундан сўнг у лойиҳа муваффақиятсизликка учраганини, у исталган одам бир йилда 1 миллион доллар ишлаб топишининг имкони йўқлигини тан олиб, лойиҳани тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.

Унинг даволанишига ишлаб топганидан кўпроқ маблағ кетиши айтилмоқда.

@BIRINCHI_UZ