Get Mystery Box with random crypto!

Гени ўзгартирилган маҳсулотлар таҳдиди. ГЎМлар ҳаётимизга суқ | BIRINCHI UZ | Расмий канал

Гени ўзгартирилган маҳсулотлар таҳдиди.

ГЎМлар ҳаётимизга суқилиб кирганига бир неча ўн йилликлар бўлди. ГЎМлар, яъни трансген организмлар бошқа биологик объектларнинг гени кўчириб ўтказилган ўсимликлар, жониворлар, шу жумладан микроблар ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда трансген ўсимликлар борган сари кўпроқ оммалашмоқда. Гени ўзгартирилган маҳсулотларнинг дастлабки вакиллари –Монсанто компанияси томонидан яратилиб илк бор 1994 йилда АҚШ да истеъмолга чиқарилишга руҳсат этилган помидорлардир. Шундан буён гени ўзгартирилган мева-сабзавот турлари 400 тадан ошиб кетди.

Гени ўзгартирилган ўсимлик ва ҳайвонларнинг кўпайиши дунё экологлари эътиборидан четда қолмади. Ўсимликларнинг генини ўзгартириш ишлаб чиқарувчилар учун фойдали бўлиши мумкин лекин инсонлар учун, биохилма-хиллик учун катта зиёндир.

@BIRINCHI_UZ