Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расмий_муносабат Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қу | BIRINCHI UZ | Расмий канал

#Тезкор #Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, вафот этган фуқаролар йўқ.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

Канал
@BIRINCHI_UZ