2022-05-14 04:05:08
Эрталаб она уйғотади:
- Тур эшшак, хўкизга ўхшаб ётвурасанми. Ўқишинга кеч қолиб, манга гап эшиттирсен, уйга киргизмиман, билиб қўй!
Дастурхон устида отаси:
- Кўзингга қара, довдир, чойингни тўкий дединг. Жахлимни чиқармагин эрталабдан лаллайиб, фалончини боласини қарагин, қанақа "шустрий". Ўргансен бўмидими...
Мактаб остонасида директор кутиб олади:
- Форма қани? Санлаям одаммисанла. Неччи мартта гапириш кере, сочини ол, калта кийма, кеч қома деб. Энди участковый чақиртириб гаплашамиз шекилли...
Синфда устоз:
- Жим ўтирларинг, моллар. Ўзларинг алипни калте билмисан, биттенг уй ишини қимагансанла, яна бетта гаплашиб ўтирипсанла. Хаммен калласи ишламайдиган молсан. Дарсга кирмай қочиб юрасанла...
На илож бола телефонни олади, ижтимоий тармоққа киради... У ерда у хўкиз хам, мол хам, довдир хам эмас. У ерда у юлдуз...
@bir_chimdim_kulgiШундай қилиб, миллионлаб, гаджетларга қарам бўлган, иродасиз, ўзини чорва молларига тенг кўрадиган авлодни тарбия қиляпмиз.
Хисоб-китоб куни биз, ота-оналардан тортиб, барча таълим тизими ходимлари бунга қўшган хиссамиз учун жавоб беришимиз муқаррар...
15.1K views01:05