Get Mystery Box with random crypto!

15 май — Халқаро оила куни Жамиятнинг таянч устуни, Бу даргоҳ | Бир чимдим кулги

15 май — Халқаро оила куни

Жамиятнинг таянч устуни,
Бу даргоҳни муқаддас билинг.
Ёмонликдан авайлаб уни,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Ёмон сўзу ёмон қиёдан,
Хиёнату, фахш, зинодан,
Ичкиликлар, кафу сафодан,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг хайрия,
Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Илм олсин, ўқисин китоб,
Масжид сари айласин шитоб,
Пайғамбарлар қилади хитоб:
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Вафо Мўмин | Манбаа

@bir_chimdim_kulgi