Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирдан бошлаб очаверасан...!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди.
У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди...
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди.
2-рақамли конвертни очганида у ерда "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди ва шундай қилибди...
Маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил, мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббий...
Давоми...