Get Mystery Box with random crypto!

Сизни, ҳеч нарсани уддалай олмайдиган латта дейишса тушкунлик | Бир чимдим кулги

Сизни, ҳеч нарсани уддалай олмайдиган латта дейишса тушкунликка тушманг. Қуйидаги фактларни ёдга олинг:

Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газетадан ишдан ҳайдалган.

Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилятсиз деб ҳисоблаган.

Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқтувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.

Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси:
- Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, - деган экан.

Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

Радиони ўйлаб топган Маркони, дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. Лекин бир неча ойдан сўнг, унинг радиоси кўпчилик денгизчиларни ҳаётини сақлаб қолган.

@bir_chimdim_kulgi