Get Mystery Box with random crypto!

ССВ: “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий | Biopharmac

ССВ: “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади

Бугун бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида қуйидаги устувор вазифалар белгиланди.

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Оилавий шифокор ва ҳамшираларнинг энг асосий вазифаси касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикасини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ҳамда тўғри овқатланишни аҳоли орасида кенг ва мунтазам тарғиб қилишдан иборат бўлади.

Ҳамкор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жорий йил март ойидан “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз.

Бунинг учун алоҳида стратегия ишлаб чиқилади. Маҳалла фаоллари, спортчилар, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар жалб этилади. Оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


https://t.me/biopharmac