Get Mystery Box with random crypto!

​ Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устид | Biopharmac

Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлади.

NDTV телеканали хабарига кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган.

Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади.

“Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда”, — деди у.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram