Get Mystery Box with random crypto!

Олтин мева... ️ Хитойда бир киши шундай оч ва чарчага | 𝗕𝗜𝗢𝗟𝗢𝗚𝗜𝗬𝗔𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗤𝗗𝗜𝗠𝗢𝗧𝗟𝗔𝗥

Олтин мева...

️ Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган эдики, чидай олмай нок ўғирлаб еди... одамлар ӯғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди. Ўғри императорни кўриб, унга деди:

"Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор".

Император истеҳзоли кулди ;
"Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бӯлган нима бўлиши мумкин?"

️Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва;
️"Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз".

️Император кулиб;
— Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман, — деди.

Ӯғри;
“Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман.
Бу уруғри фақат умрида ӯғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли кӯрилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз”.

️Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан;
️"Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг". деди..

Камбағал уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди.
"Экиш ва парваришлашда мен жуда нӯноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни ҳазиначи экиши керак"

Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб, бу вазифани бошқа бировга топширди.

️ У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.

️Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз ӯйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб, деди;

️"Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз." деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ӯғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.

Сӯнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ӯғрига бергунича кутиб турди..

️Кейин кулиб;
“Ёқол бу ердан эй одам, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли”, деди.

Сизнингча бугунги кунда уруғ экадиган тоза одам борми?


KANALLARIMIZ

@biologiyadan_slaydlar

@Bekzod_Shokirovich_biolog