Имтиҳонга кирганда саволларни ўқийсиз, жавобларни бир чизиққа | 🦋
Имтиҳонга кирганда саволларни ўқийсиз, жавобларни бир чизиққа тизасиз. Ёзишга ҳозирлик кўрасиз. Энди ёза бошлаганингизда: "Бўлди имтиҳонга ажратилган вақт тугади, қоғозларни топширинглар" деган овоздан чўчиб тушасиз. Энди ёзишни бошладим-ку, дея ғудраниб, қоғозларни топширасиз. Ҳаммаси тугади. Озгина берилган имконият учун келажагингиз ҳал этилади. Нимадандир ё мўъжизадан умид қилиб, чиқиб кетасиз.
Умримиз ҳам шунақа...
@MubashshirAhmad