Get Mystery Box with random crypto!

«Пешқадамлар карвони» жамоаси гуллар шаҳри – Наманганда Хабар | Bintu Sodiq

«Пешқадамлар карвони» жамоаси гуллар шаҳри – Наманганда

Хабарингиз бор, «Пешқадам Карвони» лойиҳасининг «Кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни китоблар билан таъминлаш" йўналишига кўплаб ҳамюртларимиз аъзо бўлиб, бу йўналишда баҳолиқудрат фаолият юритиб келмоқдалар. Раҳбаримиз уларга олиб бораётган ишлари қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини тушунтириб, уларни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб келмоқдалар. Айнан мана шу мақсад бугун муассасаса ходималарини устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарликларида Наманган шаҳри томон етаклади.
Мазкур йўналиш аъзоси Отажонова Умида опа «Aisha Home» аёллар тикувчилик корхонасида китобхонлик тадбири уюштириб, унга лойиҳа жамоасини таклиф қилдилар.

Тадбир устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишланди. Корхона ходимлари у зотга бўлган ҳурмат-эътиборлари қанчалар юксаклигини баён этиб, дил изҳорларини билдиришди.
Сўнг устоз Одинахон Муҳаммад Содиққа сўз берилди. У киши инсон ҳаётида илмнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзладилар. Тадбир гўзал дуолар билан якунланди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Наманган шаҳрида қад кўтарган "Ёшлар зиё маскани"га – киобсеварлар учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган кутубхонага, шунингдек, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган "Увайс Қараний" зиёратгоҳларига бордилар.
Баҳорнинг дилларга хуш ёқувчи салқин кунларида довон оша уюштирилган саёҳат шу билан якунланди.

@BintuSodiq